Иқтисодиёт | 17:26 / 28.08.2017
2815
1 дақиқада ўқилади

Samsung Хитойдаги чиплар ишлаб чиқарувчи заводига 7 млрд доллар сармоя киритади

Фото: Reuters

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics Co. компанияси NAND туридаги флеш-хотиралар чипларини ишлаб чиқариш соҳасига 7 млрд доллар сармоя киритади, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Компания 3 йил мобайнида 7 млрд доллар миқдорида сармоя киритади. Унинг 2,3 млрд доллар миқдоридаги биринчи қисми тасдиқланган. NAND хотира чиплари смартфонлар ва бошқа қурилмалар, хотира карталари ва флеш-тўплагичларда фойдаланилади. 

DRAMeXchange таҳлилий компаниясига кўра, NAND флеш-хотира чиплари бозори шу йил иккинчи чорагида 13 млрд доллардан ортган. Уларнинг шартнома қийматлари ўртача 3-10 фоизга ўсган. Samsung компаниясининг ушбу бозордаги даромади ўтган чорак билан таққослаганда 11,6 фоизга ошиб, 4,7 млрд долларга етган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид