Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда янги купюралар муомалага киритилади
31 августдан эътиборан Тожикистон Миллий банки (Марказий банки) 10, 20, 50 ва 100 сомонийнинг янги намуналарини муомалага киритади. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Республика Марказий банки янги купюраларни чиқариш заруратини пул айланмаси сифатини ошириш ва сохта пуллар ясалиши эҳтимолини камайтириш билан изоҳлади.
100 сомонийнинг дизайни яхшиланган, иккинчи даражали санаш мосламалари воситасида таниш мумкин бўлган ҳимоя элементи яхшиланган. Бундан ташқари, уларга учинчи даражали ҳимоя элементи жорий қилинган.
Янги купюралар 1999 йилги намунадаги 10, 20, 50, ва 100 сомонийлар бир хил муомалада бўлади.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024