Маск Лос-Анжелесдаги туннелга биринчи электрокарни туширди
SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск тезкор транспорт тизимини ишлаб чиқиб, йўллардаги тирбандликни бартараф қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Миллиардер Лос-Анжелес остидаги туннелни чуқурлаштириб, унга биринчи электрон автомобилни туширишга муваффақ бўлди. Маскнинг Instagram саҳифасига жойланган сурат шундан далолат бермоқда.
Суратда Model S электрокари акс этган - Маск раҳбарлик қилувчи Tesla компанияси шундай моделдаги автомобилларни ишлаб чиқаради.
Ишлаб чиқарувчилар ғоясига кўра, тизим автомобилни мегаполиснинг бир нуқтасидан иккинчисига атиги 5 дақиқада етказа олади. Объект ер остига лифтда тушади, шундан кейин махсус транспорт платформасига ўтади.
Ишбилармоннинг туннель яратиш режалари ҳақида ўтган йилнинг декабрида маълум қилинган, июнь ойида эса Маск бурғулаш ишларининг бошланганини маълум қилди. Қурилиш ишлари The Boring Company томонидан Godot инновацион машинаси ёрдамида олиб борилмоқда.
— VladTwin (@VladimirTwin) August 28, 2017
Лос-Анжелес мэри Эрик Гарчетти лойиҳа бўйича ишларнинг олиб борилишига розилик берди, бироқ кўпчилик ҳануз бу ғоянинг амалга ошишига ишонмай, уни ё ҳазил, ёки реклама сифатида қабул қилмоқда.
Мавзуга оид
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
20:11 / 07.11.2024
Маск бор кучи билан республикачиларни тарғиб қилди. Трамп уни қандай тақдирлайди?
11:50 / 05.11.2024