Олимлар гиёҳванд моддаларга тобеъликдан қутулиш йўлини топишди

Фото: .stepworks.com
АҚШда мияни гиёҳванд моддаларнинг салбий таъсиридан ҳимояловчи вакцина ишлаб чиқилди. Бу лойиҳа билан Калифорния Институти ходимлари шуғулланишди. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди.
Гиёҳванд моддалар иммунитет илғай олмайдиган кичик молекулалардан иборат бўлади, шунинг учун организм мазкур зарарли моддалар таъсирига қаршилик кўрсата олмайди, аксинча бундай препаратларга тобеъликни рағбатлантиради.
Америкалик олимлар иммунитетни шакллантиришга қодир бўлмаган, лекин баъзи оқсиллар билан реакцияга киришадиган, таркибида гаптенлар молекуласи бўлган вакцинани кашф қилишди. Гаптенлар гиёҳванд моддаларнинг пайдо бўлишига тезкор реакция билдиради, бу эса тиббиёт учун катта аҳамиятга эга, зеро яқинда қора бозорда кимёвий моддалардан ишланган кучли токсинлар пайдо бўлди.
Сичқонларда ўтказилган тажрибалар вакцинанинг героин таъсирига қарши сифатини тасдиқлади. Олимлар бундан кейин гиёвандлар сонини қисқартириш ва дозанинг ошириб юборилишининг олдини олишни мақсад қилишмоқда.
Мавзуга оид

11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

14:36 / 16.03.2025
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди

08:59 / 15.03.2025
Божхоначилар 790 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди

08:00 / 01.03.2025