Жаҳон | 08:04 / 29.08.2017
7402
1 дақиқада ўқилади
Reuters: Техасда хавфли кимёвий модда сизиб чиқиши юз берди
“Харви” довули ёпирилган Техас штатининг жануби-шарқида 28 августда хавфли кимёвий модда сизиб чиқиши қайд этилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, кимёвий модда довулдан жиддий зарур кўрган Хьюстондан 40 км узоқликда жойлашган Ла-Порт шаҳри яқинидаги қувурдан сизиб чиққан.
Маҳаллий аҳолига биноларда қолиш ва кондиционерларни ёқмаслик кўрсатмаси берилган. Ҳукумат кимёвий модда сизиб чиқиши довул оқибатида юз бергани мумкинлиги борасида аниқлик киритмаган. Ўт ўчириш хизмати фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб борган.
Мавзуга оид
23:37 / 02.11.2024
Финляндияда тарихда биринчи марта довул кузатилди
14:22 / 26.10.2024
Хитойлик олимлар сув ва ҳаводан химикатлар тайёрлашни ўрганди
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
14:24 / 27.09.2024