Жаҳон | 17:56 / 30.08.2017
9379
1 дақиқада ўқилади
Киевда Россиянинг Биринчи канали журналисти ўғирлаб кетилди
Россиянинг Биринчи канали журналисти Анна Курбатова Украина пойтахти Киев шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда РИА «Новости» телеканал матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
«[Маълумотни] тасдиқлаймиз», - дея хабар беришган телеканалдан.
Курбатованинг ўғирлаб кетилгани ҳақида биринчи бўлиб «Россия 24» телеканали хабар берди.
«Бугун Киевда бизнинг ҳамкасбимиз, Биринчи канал журналисти Анна Курбатова ўғирлаб кетилди. Хабар қилинишича, уни номаълум томонга қараб олиб кетишган», - дея телеканал бошловчисининг сўзларини келтиради «Интерфакс».
Шунингдек, хабар қилинишича, журналистга бундан аввал бир неча маротаба таҳдид қилишган.
Мавзуга оид
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:40 / 30.10.2024