Жамият | 09:12 / 30.08.2017
22274
1 дақиқада ўқилади

Коллеж ўқувчиларининг ўзаро жанжали пичоқ уриш билан якунланди

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 23.30 да Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи вояга етмаган, Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси, 2000 йилда туғилган М.О. уйи олдида ўзаро жанжаллашиб, қўшниси, шу кўчанинг 44-уйида яшовчи, Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Р.Ж.нинг чап кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 

Р.Ж.нинг олган жароҳати ҳаёти учун хавфли бўлган оғир жароҳат эканлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид