Қуюн вақтида йўловчи самолётининг қўндирилиши видеоси пайдо бўлди
Сочи аэропорти яқинида бир нечта қуюн юз бераётган вақтда йўловчи самолёти қўнишни амалга ошира олди. Ушбу ҳолат акс этган видео “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида пайдо бўлди.
Воқеа 29 август куни юз берган. Видеода самолёт Қора денгиз устида кузатилаётган бир нечта кучли қуюн яқинидан учиб ўтиб, қўнишга кетаётганини кўриш мумкин. Самолёт қаердан келаётгани номаълумлигича қолган.
“Сочи Экспресс” порталининг маълум қилишича, 29 августда қуюн, ёмғир ва кучли шамол сабабли Сочи аэропортида 9 та рейс ушланиб қолган. Бундан ташқари, аэропортга келаётган бир нечта самолёт Анапа ва Краснодарга қўнишига тўғри келган. Кечга яқин вазият яхшиланган.
Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси 29-31 августда Сочи соҳиллари яқинида, Қора денгиз устида қуюнлар пайдо бўлиши мумкинлигидан фавқулодда огоҳлантиришни эълон қилган.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
16:28 / 01.11.2024