Жаҳон | 16:40 / 30.08.2017
6716
1 дақиқада ўқилади

Луизианага «Ҳарви» тропик пўртанаси ёпирилди

Фото: NASA

«Ҳарви» тропик пўртанаси Американинг Луизиана штатига етиб келди. Бу ҳақда АҚШ довуллар ҳақида огоҳлантириш Миллий маркази хабар бермоқда.

Айни дамда пўртана Камерон округи ҳудуди устидан ўтаётгани айтилди. Таъкидланишича, шамол тезлиги соатига 72 километрга етиши мумкин.

Associated Press’нинг хабар беришича, кейинчалик тропик пўртана Арканзас, Теннесси ва Миссури штатларига ҳам етиб бориши мумкин.

Техас штатига тўртинчи тоифадаги «Ҳарви» довули бир неча кун аввал ёпирилган эди. Кейинчалик у кучсизланиб, тропик пўртанага айланди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Луизиана штатида «Ҳарви» тропик пўртанаси туфайли фавқулодда ҳолат режимини эълон қилганди.

Мавзуга оид