Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ стратегик нефть захирасидан фойдаланмоқчи
АҚШ энергетика вазирлиги стратегик захиралардаги 500 минг баррель нефтдан фойдаланиш қарори ҳақида маълум қилди. Бу 2012 йилдан бери илк бора рўй беради, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Захирадаги нефть «Ҳарви» довули туфайли ишлатилади. 500 минг нефть бочкаси Луизиана штатида жойлашган Phillips 66 қайта ишловчи заводига юборилади.
«Ҳарви» Мексика кўрфазида углеводородлар қазиб олишга катта зарба бўлиб тушди. АҚШ хавфсизлик ва экологик назорат масалалари бўйича бюросининг (BSEE) хабар беришича, нефть қазиб олиш ҳажми қарийб 25 фоизга тушиб кетиб – суткасига 1,75 миллиондан 1,32 миллион бочкага етди. Бундан ташқари, кўплаб нефтни қайта ишловчи заводлар иши тўхтаб қолди. Уларнинг қуввати кунига икки миллион бочкага қадар тушиб кетган.
АҚШнинг стратегик нефть захираси ўтган асрнинг 70-йилларида ёқилғи етказиб берилишида узилишлар рўй берган тақдирда таъминотни тўхтатмаслик мақсадида ташкил этилган. Айни дамда унда 679 миллион баррель нефть сақланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025