АҚШда қурилиш майдонида 66 млн йиллик динозавр суяклари топилди
АҚШнинг Колорадо штати, Тортон шаҳридаги қурилиш майдончасида 66 млн йиллик трицератопс динозаврининг суяклари топилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Денвер табиат ва фан музейи куратори Жо Сертичнинг айтишича, қурувчилар динозавр суякларини қум кўп миқдорда бўлган ҳудудда аниқлашган. Шу сабабли қазиш ишлари анча тез бормоқда.
“Биз уни очиб, бу трицератопснинг нафақат бир оёғи ёки сонининг бир қисми, балки шохи эканлигини англагач, топилма ҳақиқатан ҳам қизиқтириб қўйди”, деб айтмоқда Сертич. У динозаврнинг тўлиқ скелетини қазиб олишга муваффақ бўлинишига умид қилмоқда. Айни вақтда динозаврнинг шохи ва елка суякларини қазиб олишга муваффақ бўлинган.
Сертичнинг айтишича, суяклар 25 августда топилган, бироқ ўғрилар ва вандаллар эътиборини жалб қилмаслик мақсадида бу ҳақда эндигина маълум қилинган.
Маълум қилинишича, қазиш ишлари олиб борилаётган ҳудуд кун бўйи қўриқланмоқда.
Трицератопслар тахминан 66-68 млн йиллар аввал Шимолий Америка ҳудудида мавжуд бўлган.
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
10:46 / 21.11.2024