Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб давлатларидан 39 киши ҳаж вақтида Маккада ҳаётдан кўз юмди
Жорий йил ҳаж мавсуми бошлангандан бери араб давлатларидан бўлган камида 39 зиёратчи Маккада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Okaz нашрида чоп этилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.
Энг кўп қурбонлар Миср ва Жазоирдан бўлган. Бу давлатларнинг ҳар биридан 8 зиёратчидан ҳалок бўлган. Нашр бунда Саудия Арабистони бош статистик бюроси маълумотларига таянмоқда. Бюрода таъкидланишича, ҳалок бўлганлар кекса ёшлилар бўлган ва табиий сабаблар – сурункали касалликлар авж олиши оқибатида вафот этганлар.
Шу муносабат билан, қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги мусулмонларга сурункали касалликлар билан ҳажни бажаришдан ўзини тийиш зарурлигини эслатиб ўтган.
Нашр Маккадаги Мино водийси шифохонасига 2,2 мингга яқин тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилинган ҳолат ҳақида хабар берган. Зиёратчилар асосан қуёш уриши, юрак касалликлари ва қанд касаллигидан шикоят қилишган. Шифохонага ҳозирда Саудия Арабистонида кузатилаётган рекорд даражадаги иссиқ ҳаво туфайли ёш болалар ҳам келиб тушмоқда.
Ҳаж амаллари адо этиладиган жойларда доимо ёрдамга шай турган мобиль клиникалар фаолият кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2025
«Самолётга чиқиши билан уйқуга кетган ва уйғонмаган» – Мадинада вафот этган ўзбекистонлик имом ҳақида маълумот берилди
10:59 / 26.05.2025
Ракат масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
16:40 / 14.05.2025