Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинада “синий кит”га ўхшаш гуруҳ асосчиси бўлган ўсмир қўлга олинди
Аргентинада дунё бўйлаб оммавий суиқасдларни уюштираётган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди, деб ёзмоқда El Pais газетаси.
Хабарларга кўра, ўсмирнинг ваҳшиёна режасини Баскония (Ertzaintza) полицияси барбод қилишнинг уддасидан чиққан. Полиция маҳкамаси ижтимоий тармоқларда ўз аъзоларини 17 августда оммавий жонига суиқасд қилишга ундаётган халқаро гуруҳни аниқлаган.
Басклар полициясининг интернет хизматларини кўрсатувчи компаниялар билан ҳамкорлиги натижасида оммавий ўзини-ўзи ўлдириш ташкилотчиси Аргентинада яшаётгани аниқланган.
Сўнгра Ertzaintza ходимлари аргентиналик ҳамкасблари билан боғланишган ва белгиланган муддатдан 6 кун аввал ёш йигит ушланди.
Нашрнинг қайд этишича, ўсмирнинг хонасида пичоқлар ва устара лезвиялари, шунингдек, қонга беланган дока топилган. Хабарларга кўра, вояга етмаган ўсмир руҳшунос мутахассислар назоратида.
Ҳуқуқ-тартибот органлари терговни давом эттираётгани боис, қурбонлар сони ва миллатига ойдинлик киритилмаяпти. Терговчилар, шунингдек, гуруҳнинг барча аъзоларини ёки 17 ёшли ўсмир томонидан ташкил этилгани эҳтимол бўлган бошқа гуруҳларни ҳам аниқлаш устида иш олиб боришмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025