Жаҳон | 15:44 / 02.09.2017
12990
1 дақиқада ўқилади

Польша Россиядан ҳарбий товон ундирмоқчи

Фото: PAP/Marcin Obara

1 сентябрь куни Польша Сейми (парламенти)да бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ҳуқуқ ва адолат» партияси аъзолари Иккинчи жаҳон уруши учун Варшаванинг Германиядан талаб қилиши мумкин бўлган товон пуллари ҳақида фикр билдиришди. Мамлакат адлия вазири ўринбосари Патрик Який ва депутат Ян Мосиньскийларга кўра, реперацияларни Россиядан ҳам талаб қилиш керак. Бу ҳақда Польша радиоси хабар бермоқда.

Мосиньскийнинг матбуот анжуманида хотирлашича, 1921 йили РСФСР ва Польша Рига битимини имзолаган. Унда Польшага 30 млнолтин рубль тўланиши қайд этилган. Аммо, бу пуллар умуман тўланмаган. Унинг фикрича, Россия, «СССР меросхўри сифатида» Рига битими ижросини ўйлаб кўриши керак. 

«Россияликлар ҳам Польшага етказилган зарар учун жавобгар бўлишлари керак», - деган Польша адлия вазири ўринбосари Патрик Який.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид