Коста «Челси»га қайтишдан бош тортди
«Челси» ҳужумчиси Диего Коста лондонликлар уни АПЛ учун заявкага киритган бўлсада, жамоа ихтиёрига қайтишни истамаяпти.
Ўтган ёзги трансфер бозорида Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчини ортга қайтариш учун уриниб кўрган, бироқ 1 сентябрь кунига қадар давом этган музокара муваффақиятсиз якунланганди. Эндиликда мадридликлар футболчини 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб сотиб олиши мумкин бўлади.
Испаниялик футболчининг ўзи эса бу давргача ҳам «Челси» таркибида ўйнашни истамаяпти. Аммо Мадрид клуби унинг бу ҳаракатларини қўллаб-қувватламаяпти. Уларнинг фикрича, Диего Костанинг 3 ой давомида ўйин амалиётисиз қолиши бўлажак харидни ҳам шубҳа остида қолдиради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Антонио Конте Диего Костага СМС орқали хабар юбориб, келгуси режаларига уни киритмаётганини айтганди. Шундан сўнг Коста жамоа машғулотларига қўшилишдан бош тортган ва Лондон клуби томонидан жаримага тортилганди.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024
«Арсенал»да яна жиддий рақиб, Ҳусанов «ПСЖ»га қарши, «Челси» «Олд Траффорд»га боради — уикэнд анонси
12:56 / 22.09.2024