Шаҳрам Ғиёсов: Олтин медалимни халқимизга бағишлайман (видео)
Германияда ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар ўйиндан сўнг мухлис ва юртдошларига ташаккурнома лавҳасини юборди.
Шаҳрам Ғиёсов бу ғалабасини Ўзбекистон халқига, Президентига ва мамлакат Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаган. У қўллаб-қувватлаб тургани учун барча ўзбекистонликларга миннатдорчилик билдирган.
«Ҳаммага катта раҳмат! Мана биз устозларимиз билан чемпион бўлишга муваффақ бўлдик», деб сўз бошлаган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов.
«Мана шу медаль халқимизга, Президентимизга мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёнасига бағишланади. Бу ютуққа бир ўзим эришмадим, бизнинг бош мураббийимиз Марат Галиевич шу ерда, Раҳматжон ака, барча боксчилар биргамиз, ҳамма шу ерда», дея қувонч билан ташаккурларини билдирган у.
69 кг. вазн тоифасидаги боксчилар иштирокида бўлиб ўтган финал жангида Шаҳрам Ғиёсов ҳам кубалик Рониэл Иглесиас Гомесга қарши рингга чиқди ва ғалаба қозонди.
Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медални қўлга киритиб, медаллар сони ва сифати бўйича тарихдаги энг яхши натижасини кўрсатишди.
Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар мухлис ва юртдошларига ташаккурини билдирди.
Мавзуга оид
09:49 / 01.08.2024
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 16-жангида ҳам ғалаба қозонди
09:04 / 25.02.2024
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
07:57 / 18.06.2023
Шаҳрам Ғиёсов WBA Eliminator жангида енгилмас рақибини мағлуб этди
08:30 / 08.05.2022