Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатидан медаллар билан қайтди
21-31 август кунлари Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини ёш шахматчилардан Одина Олимова, Афруза Ҳамдамова (8 ёшгача қизлар), Ҳумоюн Бекмуродов (8 ёшгача ўғил болалар), Гулдона Каримова (10 ёшгача қизлар), Исломбек Синдаров (10 ёшгача ўғил болалар), Мафтуна Бобомуродова (12 ёшгача қизлар) ва Жавоҳир Синдаров (12 ёшгача ўғил болалар) ҳимоя қилишди.
Жаҳоннинг 40дан зиёд давлатидан 400га яқин шахматчилар иштирок этган чемпионатда ўзбекистонлик ёш кадетлар яна бир бор ўз иқтидорларини намойиш этиб, Афруза Ҳамдамова кумуш, Жавоҳир Синдаров кумуш, унинг укаси Исломбек Синдаров эса бронза медални қўлга киритишди.
Таъкидлаш керакки, чемпионатда медаллар сони бўйича мамалакатимиз ёш шахматчилари фахрли 2-ўринни қўлга киритишди. Биринчи ўрин америкаликларга (7та медал), 3-ўрин хитойликларга (1та олтин, 1та бронза) насиб этди.
Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди
00:38 / 11.02.2025