Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Мьянмадаги инқирозни ислом давлатлари етакчилари билан муҳокама қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Мьянмада роҳингя мусулмонлари билан боғлиқ инқирозни Ислом ҳамкорлиги ташкилотига (ИҲТ) кирувчи 20 га яқин давлат етакчиси билан муҳокама қилди. Анқара, шунингдек, бу масалани БМТ Бош ассамблеясига муҳокамага олиб чиқмоқчи.
“Мен бу инқирозни ИҲТга кирувчи тахминан 20 та давлат етакчиси билан муҳокама қилдим ва музокараларни давом эттирмоқдаман. 19 сентябрда биз бу масалани БМТ Бош ассамблеясига олиб чиқамиз ва уни дунё етакчилари билан муҳокама қиламиз. Афсуски, Мьянмада мусулмонлар оммавий тарзда ўлдирилди. Бироқ дунё бунга бефарқлик қилди”, деб айтди Эрдўған журналистларга.
Мьянма қуролли кучлари Ракхайн штатини жангарилардан тозалаш операциясини олиб бормоқда. Мамлакат ОАВ бу жангариларни “бенгал террорчилари” деб атайди. Жангариларнинг Ракхайн штатида полициячилар ва чегара постларига биринчи ҳужуми ўтган йил октябрида содир этилган. Иккинчи шундай ҳужум 25 августда юз берди. Бу ҳужумга жавобан қуролли кучлар тозалаш операциясини ўтказмоқдалар. Маълумотларга кўра, ўтган 10 кун ичида Ракхайнда 400 киши ҳалок бўлган, улардан 30 нафари ҳарбийлар ва полициячилар, қолганлари эса роҳингя миллатидан чиққан жангарилардир.
Роҳингялар 19-аср охирлари-20-аср бошларида мустамлакачи Британия маъмурияти томондан Ракхайнга кўчирилган бенгаллар авлодлари бўлиб, штат аҳолисининг катта қисмини ташкил қилади. Бироқ улар орасида мамлакат фуқаролигига озчилик эга.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
08:18 / 26.12.2022