Жамият | 13:51 / 04.09.2017
10792
1 дақиқада ўқилади

Сахалинда айиқ овчини ўлдирди

Россиянинг Сахалин вилоятида айиқ 70 ёшли овчига, унинг ўлимига олиб келган жароҳат етказди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг вилоят бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Макаров тумани тергов бўлимига Макаров тумани Янги қишлоғи яқинидаги ўрмон ҳудудида туманнинг 70 ёшли фуқаросининг жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига оператив-тергов гуруҳи чиқиб кетди", — дейилади хабарда. 

Тергов маълумотларига кўра, нафақахўр ўғли билан айиқ овлашга чиққан. У ваҳший ҳайвон ҳужумидан олинган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлган. Айни чоғда Макаров тумани тергов бўлими томонидан терговгача суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Сахалин вилояти ўрмон ва овчилик хўжалиги вазирлиги вакилининг РИА Новостига маълум қилишича, ўлимидан аввал овчи айиқни жароҳатлагани сабабли, ҳайвон янада хавфли ваҳшийга айланган. Уни ўлдириш учун Макаров тумани овчиларига рухсат берилган. 

Мавзуга оид