Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:25 / 05.09.2017
8993
1 дақиқада ўқилади
Метеорологлар Атлантикада янги тропик довул шаклланганини маълум қилишди
Фото: © NASA
Атлантика океанида “Хосе” деб номланган янги тропик довул вужудга келди, деб маълум қилди АҚШ довулларни кузатиш миллий маркази.
Марказ маълумотларига кўра, айни вақтда “Хосе”нинг қуруқликка ёпирилиши билан боғлиқ ҳеч қандай огоҳлантириш йўқ.
Марказнинг айтишича, “Хосе” Кичик Антил оролларидан 2450 км узоқликда жойлашган. У 20 км/соат билан ҳаракатланмоқда. Довул марказидаги шамол кучи 65 км/соатни ташкил қилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш