АҚШнинг янги давлат котиби ким бўлиши мумкинлиги айтилди
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли Рекс Тиллерсонни Давлат департаменти раҳбари лавозимида алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Foreign Policy Америка ҳукуматидаги манбага асосан хабар бермоқда.
«Ўтган ҳафтада унинг кетиши, Ҳейли эса бу лавозимни эгаллаши мумкин экани ҳақида миш-мишлар авж олди», - дея маълум қилди амалдор.
Нашрнинг хабар қилишича, Тиллерсоннинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларга унинг сўнгги вақтларда омма олдида камроқ кўриниш бераётгани ва ташқи сиёсатнинг муҳим масалалари бўйича баёнотлар билан чиқмаётгани сабаб бўлган.
Таъкидланишича, Ҳейли Эрон ядро келишуви ва КХДР ракета-ядро дастури каби масалалар бўйича чиқиш қилган.
Шу билан бирга, Давлат департаменти вакили ўз раҳбари истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бермаган. Унинг сўзларига кўра, Тиллерсон фаол иш олиб бормоқда.
Аввалроқ The Washington Post нашри АҚШ президенти Дональд Трамп борган сари давлат котиби Рекс Тиллерсондан кўнгли қолаётгани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024