Жамият | 10:32 / 06.09.2017
20909
2 дақиқада ўқилади

Олимлар семизликнинг асосий сабабини аниқлашди

Швейцариялик тадқиқотчиларнинг фикрича, семиз одамлар парҳез қилмаганлари учун эмас, балки уларнинг танаси ўзига хос гормонларни ишлаб чиқариши сабабли оғир вазнли бўлишади. Тўладан келганларда озғин кишиларга қараганда «тўқлик ҳиссини берувчи гормон» камроқ ишлаб чиқарилади, дейишмоқда шифокорлар. 

Базель университети ва Базель шаҳри университет клиникаси шифокор олимларига кўра, семиз инсонлар танасида гормонлар синтези бузилган бўлади. Айнан шу нарса уларнинг оғир вазнли бўлишининг бош омилидир. «Уларнинг ошқозони ва ичакларининг шиллиқ қавати ҳужайралари «тўйиш гормони» ишлаб чиқармайди, бу эса, овқатни кўп истеъмол қилиш ва семиришга олиб келади», — дея таъкидлашмоқда янги тадқиқот муаллифлари. 

Мутахассисларнинг фикрича, одамлар ортиқча вазн ва семиришда, одатда, таомни назоратсиз кўп тановул қилишда айбланади. Уларнинг айтишича, бу муаммо семиз кишиларнинг ирода кучига умуман алоқаси йўқлигини, балки метаболик бузилишларга боғлиқ эканини тушуниш лозим. Буни бошқа жиддий касалликларни даволагандек даволаш талаб этилади. Бунда шифокорлар «тўйиш гормони» ишлаб чиқариш жараёни бошланишига туртки бериш учун бариатрик жарроҳлик, гастропластика усулларини тавсия қилишмоқда. 

Мавзуга оид