Жамият | 15:10 / 07.09.2017
6406
2 дақиқада ўқилади

Apple ва Amazon Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм учун курашмоқда

Фото: Danjaq

Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильмни прокатга чиқариш ҳуқуқи учун бир нечта компания кураш олиб бормоқда, деб ёзади The Hollywood Reporter. Франшизанинг Sony билан келишуви «007: Спектр» фильми чиққанидан сўнг ўз якунига етди. Эндиликда, Warner Bros. асосий номзод сифатида кўрилмоқда, бироқ маълумотларга кўра, курашга Apple ва Amazon ҳам қўшилган.

Манбаларнинг сўзларига кўра, Apple ҳамда Amazon дистрибуцион ҳуқуқлар учун худди Warner каби пул тўлашга тайёрлар.

Дистрибьютор икки йилдан ортиқ вақт давомида қидирилмоқда, ҳамда тахминларга кўра, Sony, Universal ва Fox ҳам номзодлар орасида бор. Энг «тажовузкор» номзодлар сифатида Warner ҳамда Sony баҳоланмоқда.

Amazon ва Apple’нинг бу курашдаги иштироки ўртада тарқатиш учун ҳуқуқдан кўпроқ нарса турганидан дарак бериши мумкин. Журналнинг қўшимча қилишича, гап бутун франшизанинг келажаги ҳақида бормоқда.

Шунингдек, манбаларнинг маълум қилишича, бондиана учун курашга Хитой компаниялари ҳам қўшилиши эҳтимолга яқин.

Ҳозирги пайтда Бонд учун ҳуқуқ MGM ва Eon томонидан назорат қилинади. Sony 2015 йилда «007: Спектр»ни чиқарди, ҳамда картина жаҳон прокатида 900 млн доллар ишлаб олди.

Аввалроқ Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильмнинг баъзи тафсилотлари маълум қилинганди.

Мавзуга оид