Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон милицияси ходимлари Анқарада курсларни ўтайди
Туркия ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (TİKA) Туркия полиция бошқармаси билан ҳамкорликда Анқарада Ўзбекистон милицияси ходимлари учун ўқув курслари ташкил қилди. Бу ҳақда Анадўлу агентлиги хабар тарқатди.
TİKA нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўқитиш бўйича лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган бу курслар давлат объектларини террорчилардан ҳимоя қилиш ҳамда муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига қарши курашиш мавзуларида бўлади.
Бундай лойиҳа 2007-2008 йилларда Албания ва Қирғизистонда қўлланган, кейинроқ Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон, Фаластин, Босния ва Герцеговина, Озарбойжон, Ўзбекистон, Македония, Тунис, Черногория, Жанубий Судан, Ливия, Молдова ва Руминияда муваффақият билан синовдан ўтказилганди.
Лойиҳанинг мақсади - ҳамкор давлатлар полициячилари ўртасида тажриба алмашиш, жиноятчиликка қарши курашишда ягона қарашларни шакллантириш ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:11 / 13.04.2025
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
17:48 / 07.02.2025
Анқарада қалбаки алкоголдан 33 киши вафот этди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024