Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ федерал қидирув бюроси Россия дипиншоотларидаги тинтувларда қатнашмаган
АҚШ давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэртнинг баёнот беришича, ФҚБ ходимлари Россиянинг Америкадаги дипломатик бинолар тинтувида иштирок этмаган. Бу ҳақда давлат департаменти расмий вакили матбуот брифингида маълум қилди.
«Мен ФҚБда қанақа ҳужжатлигини билмайман, аммо шуни аниқ биламанки, текширувлар, сизлар уни қандай атаманг, қонуний ўтказилди», — деган Науэрт.
Унинг сўзларига кўра, тинтувларда иштирок этганлар давлат департаменти дипломатик хавфсизлик бюроси ходимлари бўлишган.
Аввалроқ, Россия ТИВ Россия ваколатхоналаридаги америкаликларни «босқинчилар» деб атаган эди.
Шу билан бирга, Вашингтон Москва билан «қасдма-қасд» сиёсат юритишни хоҳламайди, деди Науэрт.
Унинг айтишича, Вашингтон Москва билан муносабатларни яхшилашга умид қилади.
«Биз бу муносабатлар яхшиланишини хоҳлар эдик. Биз дипломатик «қасд олиш»дан воз кечишни хоҳлаймиз», — деган дипломат.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Россия кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025