Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сохта тилла тақинчоқлар сотиб юргани гумон қилинаётган аёл қидирилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ва Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан 1972 йил 5 майда Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Янгисой кўчаси, 150-уйда рўйхатда турувчи Одинахон Соҳибова қидирилмоқда.
ИИБ вакилининг KUN.UZ га маълум қилишича, О.С. бугунги кунда Тошкент шаҳрининг туманларида айланиб юриб, фуқароларга ўзини ёнида бўлган сариқ рангли, мис металл қоришмасидан ясалган аёллар тақинчоқларини кўрсатиб, уларни тилладан эканлигини маълум қилган ҳолда алдаб, турли миқдордаги пулларини қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир этиш билан шуғулланиб юрибди.

Мирзо Улуғбек тумани ИИБ шаҳар аҳолисини О.С.дан эҳтиёт ва огоҳ бўлишга чақиради ҳамда уни кўрган заҳоти зудлик билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБнинг 267-33-50; 267-33-62 ёки 102 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўрайди.
Мавзуга оид
07:47 / 15.06.2021
Тошкентда ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаролар ўртасида келишмовчилик келиб чиқди
17:34 / 20.05.2021
Бўстонлиқда Тошкент шаҳар ИИББ ходими иштирокида ЙТҲ содир бўлди
12:01 / 06.05.2021
Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди
23:51 / 24.02.2021