Жамият | 12:24 / 10.09.2017
13523
2 дақиқада ўқилади

Флоридага яқинлашаётган "Ирма" довули тўртинчи даражага кўтарилди

Фото: © AFP 2017

Флоридадаги Флорида-Кис архипелагига тобора яқинлашиб келаётган "Ирма" довули тўртинчи даражагача кучайди. АҚШ Миллий довуллардан огоҳлантириш маркази шу ҳақида хабар берди.

Бундан аввал "Ирма"нинг учинчи даражага пасайгани ҳақида маълум қилинган эди, у Кубанинг шимолий қирғоқлари бўйлаб ҳаракатланишда давом этмоқда. 

"Қуйи архипелагга яқинлашаётган "Ирма" довули энди тўртинчи даражага кўтарилди", - дейилади марказ хабарида. Таъкидланишича, довул шимоли-ғарбий йўналишда соатига 9 километр тезликда ҳаракатланмоқда. Шамолнинг максимал тезлиги соатига 210 километрга етиши мумкин. Ҳозирги вақтда довул Флоридадаги Ки-Уэст шаҳрининг жануби-шарқидан тахминан 115 километр масофада кузатилмоқда. 

Ҳозирга келиб довулдан жабрланган ҳудудлардан минглаб кишилар эвакуация қилинган. АҚШ миллий гвардияси хабарига кўра, оролдаги одамлар мамлакат мудофаа вазирлиги авиацияси томонидан олиб чиқилган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, "Ирма" август охирида кузатилган "Харви" довулидан-да кучли. Флориданинг 6,3 миллион аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Шамол кучидан штатдаги 76 мингдан зиёд аҳоли электр таъминотисиз қолган. 

Мавзуга оид