Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика қирғоқларида 5,7 магнитудали зилзила рўй берди
Теуантепек кўрфазида, Мексика қирғоқларида 5,7 магнитудали зилзила қайд этилди, дея хабар беради АҚШ Геология хизмати (USGS).
Ер силкиниши шанба куни маҳаллий вақт билан соат 22:07да қайд этилган. Зилзила маркази Паредон аҳоли пунктидан 80 километр масофада жойлашган. Зилзила ўчоғи эса 53 километр чуқурликда бўлган.
Ҳозирча қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар олинмаган.
Таъкидлаш жоизки, жума куни Мексика қирғоқларида 8,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилган. Зилзила маркази Трес-Пикос аҳоли пунктининг жануби-ғарбидан 119 километр нарида бўлган. Зилзила ўчоғи эса 33 километр чуқурликда жойлашган. Тинч океани тўфондан огоҳлантириш маркази (PTWC) тўфон вақтида тўлқинлар баландлиги 1 метрга етганини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
00:27 / 10.05.2025