Fitch: ўзбек банклари сўм девальвациясидан ҳимояланган
Fitch халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари Ўзбекистон банклари давлат капитали билан таъминланганлиги учун, сўмнинг қадрсизланишидан холи деб ҳисоблайди, деб ёзмоқда Kommersant.uz.
Ўзбекистон банкларининг капитали, юқори валюта кредит портфели кўрсаткичлари туфайли, сўмнинг девальвацияси салбий оқибатидан ҳимояланган.
Fitch агентлигининг ҳисоботида қайд этилишича, миллий валютанинг қўққисдан қадрсизланиши, катта ҳажмда АҚШ доллари номиналидаги маблағга эга ҳамда валюта кредитлашда юқори улушга эга банкларнинг капиталига ўртамиёна таъсир кўрсатади.
Ўзбекистоннинг давлат банклари (Ўзсаноатқурилишбанк, Асака, Микрокредитбанк ва Агробанк) мунтазам равишда давлат капитали билан қўллаб-қувватланади. Шунингдек уларга рекапитализация дастурига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Молия вазирлигидан 500 млн. доллар ва 1,2 трлн. сўм маблағ ажратилган.
“Катта миқдордаги доллар маблағи давлат банкларида миллий валютанинг келгуси девальвацияси вазиятида капиталнинг рағбатлантирилишини кучайтириши лозим “, — дейди Fitch мутахассислари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябридан республикада валюта сиёсати либераллаштирилди. Марказий Банк фуқароларга эркин равишда сўм ва хорижий валютани алмаштиришга рухсат берди.
Расмий курс 1 доллар учун 8100 сўм деб белгиланган. Шу тариқа МБ миллий валютанинг бозор кўрсаткичини расмийлаштирди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, GM Uzbekistan ва мобил операторлар хизмат хақини фақат сўмда ҳисоблаяпти.
Мавзуга оид
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
11:30 / 17.10.2024
Тошкентда 3 минг доллар эвазига банкдан 100 минг доллар олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
20:35 / 14.10.2024