Жамият | 13:55 / 11.09.2017
10969
2 дақиқада ўқилади

ЎзМАА: Ўзбекистонда 131 нашриёт, 1815 та матбаа корхонаси мавжуд

Фото: Kun.uz

Бугунги кунда Ўзбекистонда 131 та нашриёт, 1815 та матбаа корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган. Республика нашриётлари томонидан ҳар йили 4 минг номдан зиёд, умумий адади 50 млн нусхадан ортиқ турли китоб маҳсулотлари нашр этилмоқда. Шундан элликдан ортиқ нашриёт болаларга бағишланган китобларни чоп этиб келади. Ҳозирда Ўзбекистонда нашр қилинаётган адабиётларнинг учдан бири бевосита болалар ва ёшларга доир нашрлардир. Бу ҳақда ЎзМААда бўлиб ўтган матбуот-брифингида маълум қилинди. 

Бундан ташқари, 2015-17 йилларда “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази томонидан 100 дан ўзбек ва жаҳон классик адабиёти вакилларининг асарлари нашрдан чиқди. 

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи “Мактаб адабиёти хрестоматияси” рукнидамактаб дарсликларига киритилган ўзбек ва жаҳон адибларининг 44 номдаги асарларини нашр этмоқда. Шунингдек, “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” номли 100 томдан иборат халқ ижоди намуналарини мужассам этган китоблар мажмуасини нашр этмоқда.  

Чўлпон номидаги нашриёт “Менинг биринчи китобим” лойиҳаси бўйича 18 номда мактаб ўқувчиларига мўлжалланган китоблар тўпламини нашр қилди. 

Мавзуга оид