Жаҳон | 19:17 / 12.09.2017
4422
1 дақиқада ўқилади

Air Berlin’нинг 110 рейси учувчилар касал бўлиб қолгани туфайли бекор қилинди

Германиянинг Air Berlin авиакомпаниясига тегишли 110дан ортиқ рейсларнинг бекор қилиниши 12 мингдан ошиқ йўловчиларни қамраб олди, деб хабар бермоқда РИА Новости авиакомпания вакилига асосан.

Аввалроқ авиакомпания бугун ўз учувчиларининг аксарияти касал бўлиб қолгани ҳақида хабарлар бор экани, шу сабабдан рейслар бекор қилиниши ҳақида маълум қилганди.

"Ҳозирги пайтда 110дан ортиқ рейслар бекор қилинди, бу тахминан 12 минг йўловчини қамраб олди", - дея хабар берган авиакомпания вакиласи.

Компаниянинг сайтда жойлаштирилган баёнотда кўрсатилишича, бугунга 750 рейс режалаштирилган бўлган. Air Berlin’нинг 1,5 минг учувчисидан 200 нафарга яқини касаллиги ҳақида хабардор этган.

Мавзуга оид