Жамият | 20:09 / 12.09.2017
24499
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 10 ёшли қизча институтга ўқишга кирди

10 ёшли вундеркинд қизалоқ Чжан Ивэнь Хитойнинг Хэнань провинциясидаги Шанцю шаҳрида Технология институтига ўқишга кирди. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» газетасида хабар берилган.

Кириш имтиҳонларида ушбу қизча 353 балл йиғиб, информатика ва электрон муҳандислик факультетига қабул қилинган. У бу факультетда 3 йил таҳсил олади.

Нашр маълумотига кўра, ушбу қизча ҳеч қачон мактабга бормаган, уни ота-онаси уйда ўқитишган. Қизчанинг отаси у келажакда докторлик даражаси олишига умид қилмоқда.

Эътиборли жиҳати, ушбу институтга Чжан Ивэнь иккинчи уринишда кирди. Ўтган йили у атиги 172 балл тўплаган ва танловдан ўта олмаганди.

Мавзуга оид