Спорт | 22:40 / 12.09.2017
18887
2 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов ва «Шангҳай СИПГ»нинг Гуангчжоудаги саргузаштлари

Фото: twitter.com/@oscar8

Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шангҳай СИПГ» клуби дастлабки учрашувда «Гуангчжоу Эвергранд» устидан ўз майдонида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

Бугун бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса майдон эгалари «Гуангчжоу Эвергранд» ўйиннинг асосий бўлимларида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қўшимча 15 дақиқалик икки бўлимда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилгач, Одил Аҳмедов жамоаси пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобидаги ғалабага эришди. Қайд этиб ўтиш жоиз, 11 метрлик нуқтадан йўлланган Одилнинг зарбаси ҳам аниқ бўлди ва у ҳам ушбу ғалабага катта ҳиссаси қўшди.

Таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ушбу ўйиндан сўнг Одил Аҳмедов билан гаплашган.

Одилнинг баён қилишича, гуангчжоуликлар учрашув олдиндан уларга роса «ўйин» қилишибди: 

«Шангҳай СИПГ» клуби шаҳар чеккасида жойлашган хароба меҳмонхонага жойлаштиришган, футболчиларни кечаси билан ухлатишмаган, атай полиция ходимларини текширишга киргизаверишган. Эртаси куни ўйин учун стадионга йўл олган автобуси олдида ўнга яқин автоҳалокатлар содир қилиб, жамоанинг учрашувга кечикиб келишини «таъминлашган».

Мавзуга оид