Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Sony 6 дюймли фаблет ишлаб чиқариши маълум бўлди
GFXBench таниқли бенчмарк маълумотлар базасида ҳали эълон қилинмаган Sony H4233 смартфонининг синов натижалари пайдо бўлди. Янги қурилма компаниянинг Sony Xperia XZ1 ва XZ1 Compact'дан кейинги учинчи смартфони бўлиб, у янги Android 8.0 Oreo операцион тизимига эга бўлади.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, қурилма ўртача нарх тоифасига киради. Янги смартфон 6 дюймли Full HD-экрани, Adreno 508 графикага эга 8 ядроли Snapdragon 630 процессори ва 2,2 ГГц частота билан таъминланади.
Бошқа хусусиятлари орасида шунингдек 4 Гб оператив ва 64 Гб флэш-хотира ажралиб туради. Қурилманинг асосий камераси 21 мегапиксель модулли бир камера билан жиҳозланади ва 4К-видеога олишга қодир. Фронтал камера 16 мегапикселли датчик билан таъминланган.
Смартфоннинг тақдимот санаси ва нархи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
12:38 / 11.03.2025