Спорт | 17:12 / 13.09.2017
9900
1 дақиқада ўқилади
Видео: Франк Рибери захирага олинишига кескин муносабат билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич жамоа яримҳимоячиси Франк Риберининг Европа чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган «Андерлехт»га қарши учрашувда (3:0) захирага олинишига билдирган норозилиги борасида гапириб ўтди.
Француз футболчиси 78-дақиқада майдонни тарк этганди. У захира ўриндиғига яқинлашганида футболкасини ечиб Хави Мартинес ўтирган жой яқинига қадар жаҳл билан улоқтирган.
«Бавария»да бунақа бўлиши керак эмас. Бу яхши эмас. Биз бу борада гаплашиб оламиз», – дея Салиҳамиджичнинг сўзларини келтиради Frankfurter Allgemeine Zeitung.
Мавзуга оид
17:31 / 21.08.2019
Рибери «Фиорентина» аъзосига айланди
09:25 / 19.11.2017
Алишер Усмоновнинг “Андерлехт”ни сотиб олиши мумкинлиги тасдиқланмади
15:40 / 18.11.2017
ОАВ: Алишер Усмонов Европадаги яна бир клубга эгалик қилмоқчи
02:06 / 28.09.2017