Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WADA 95 нафар россиялик спортчидан допинг айбловини олиб ташлади
Жаҳон допингга қарши агентлиги (ЖДҚА) Сочи Олимпидасидан кейин Ричард Маклареннинг махсус ҳисоботида номлари келтирилган россиялик 95 нафар спортчига нисбатан даъволаридан воз кечди. Бу ҳақда ички ҳужжатларга асосланган ҳолда The New York Times нашри ёзмоқда. Ҳозирча, тергов ишлари тўхтатилгани расман эълон қилингани йўқ.
Газетанинг ёзишича, ЖДҚА мутахассислари 96 нафар спортчининг ишини ўрганишни якунлаган, улардан фақат бир ҳолатда допинг қўлланилишининг етарли исботи топилган. Шу билан бирга, спортчилар исми-шарифи ҳам келтирилмаган.
ЖДҚА вакиллари россиялик спортчиларга қарши ишларни қайта кўриб чиқишда Москва допингга қарши лабораторияси собиқ раҳбари Григорий Родченковга мурожаат қилишмаган.
«Унинг кўрсатмаларини олиш имконияти мавжуд эмаслиги айрим ишларнинг ёпилишига сабаб сифатида кўрсатилган», — дея ойдинлик киритган Родченков адвокати Жим Уолден. Шу билан бирга, Уолден сўзларига кўра, аслида уларга бирорта мактуб келмаган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
17:04 / 15.02.2025
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди
20:33 / 13.01.2025