Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азар «Челси» билан янги шартнома имзолайди
«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар лондонликлар билан шартнома имзолашга яқин турибди. Tuttomercatoweb нашри берган хабарга кўра бу воқеа тез орада содир бўлади.
Хабарда ёзилишича, бу футболчи билан тузиладиган янги шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади. Бельгиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2019/20 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Эден Азар «Челси» таркибида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўшанда лондонликлар «Лилль»дан Азарни 35 миллион евро эвазига сотиб олганди. Ўша даврдан буён бельгиялик футболчи «Челси» таркибида 251 расмий учрашувда майдонга тушиб, 72 гол ва 62 голли узатма муаллифи бўлган.
Қайд этиш керакки, бир неча йилдан буён ёзги трансферлар вақтида ушбу футболчи номи «Барселона», «Реал» ва «ПСЖ» каби гранд жамоалар билан боғланиб, у ушбу жамоалардан бирига йўл олиши айтиб келинади.
Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари
01:58 / 26.01.2025