Фан-техника | 20:34 / 14.09.2017
21097
2 дақиқада ўқилади

Bugatti Chiron гиперкарининг рекорд тезликка эришгани видеоси намойиш қилинди

Фото: motor.ru

Bugatti компанияси Chiron гиперкарининг соатига 400 км гача тезлаштирилгани ва тўлиқ тўхтатилиши тасвирланган видеони намойиш қилди. Бу рекорд натижа қайд қилинган ушбу роликда машина соатига 450 км гача тезлаштирилмоқчилиги эълон қилинган. Ушбу видео Bugatti’нинг YouTube-каналида жойлаштирилган.

Bugatti Chiron’нинг рекорд натижаси ҳақида сентябрь ўрталарида маълум бўлди. Модел 400 км/соат тезликка 32,6 сонияда 2,6 км лик масофада эришди. Шундан кейин уни тўлиқ тўхтатиш учун 9,3 сония вақт ва 491 метр масофа талаб этилди. Шу тариқа “Широн”га бу рекордни қайд қилиш учун умумий ҳисобда 41,96 сония ва 3112 метр керак бўлди. Машинани эса “Формула-1” пойгасининг собиқ иштирокчиси Хуан Пабло Монтойя бошқарди.

“Широн” 8 литрли, 16 цилиндрли, 4 турбинали двигатель билан жиҳозланади. Моторнинг қуввати 1500 от кучини ташкил қилади. Машина жойидан 100 км/соат тезликка 2,5 сонияда эришади. Машинанинг эълон қилинган максимал тезлиги соатига 420 км ни ташкил қилади.  

Мавзуга оид