Нима учун валюта курси айнан 8100 сўм этиб белгиланди?
14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий банк (МБ)томонидан биринчи марта янги форматдаги тадбир ташкил этилди. Тадбир мавзуси "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар" бўлди. Унда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Т.А.Ишметов, МБ раис ўринбосари Б.Э.Зоҳидов, МБ Монитор сиёсат департаменти директори И.И.Норқулов ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.
МБ раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов валюта курси бир йил давомида амалга оширилган ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб белгиланганини, бу борада "Етти ўлчаб, бир кес" мақолига амал қилинганини маълум қилди.
"Бошланғич курс 8100 сўм этиб белгиланган бўлса-да, бундан кейин валюта курси талаб ва таклифдан келиб чиқиб ўзгариб туради, зеро валюта маблағлари бозорда шаклланади. Бутун дунёда валюта курси шундай ўзгариб туради. Бошланғич курс 8100 бўлган бўлса, ундан кейинги кунларда бироз пасайди", - деди Т.Ишметов.
Анжуманда таъкидланишича, валюта айирбошлаш бўйича бир ҳафта ичида ижобий натижаларга эришилган - шу кунга қадар аҳолидан 200 миллион долларга яқин, экспортчилардан тахминан 100 миллион доллар маблағ топширилган. 100 миллиондан ортиқ маблағлар ташкилотларга тақсимланган.
"Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ҳозирги жараёнлар давлатга фақат фойда келтиради, акс ҳолда иқтисодий ривожланиш бўлмайди, орқада қолинади", - дейди МБ раиси ўринбосари.
Курсни прогноз қилиш мумкинми?
"Курснинг келажагини прогноз қилиш жуда қийин, чунки бунга таъсир қилувчи кўплаб ички ва ташқи омиллар мавжуд. Ички омилни бошқариш имкони бор, бироқ ташқи омил давлатнинг, Марказий банкнинг ўзигагина эмас, балки бошқа мамлакатларга ҳам боғлиқ", - дейди мутахассис.
Мавзуга оид
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024
«Биз учун қизиқлиги унинг қайси нархда кириб келиши» – МБ раиси энергетика ресурслари импортида Россияга қарамлик ҳақида
19:37 / 31.10.2024