Ўзбекистон | 21:21 / 16.09.2017
22431
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ҳамда Нурсултон Назарбоев Тўлабий мақбарасини зиёрат қилди

Фото: Ўзбекистон24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Президентлар пойтахтимиздаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилдилар. Шу ерда оммавий ахборот воситалари вакилларига қисқача интервью берилди. 

Нурсултон Абишевич ташрифларини муқаддас қадамжолар зиёратидан бошлаганида катта маъно бор, деди Шавкат Мирзиёев. Чунки Тўлабий халқларимиз бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги йўлида хизмат қилган. Шайх Хованди Тоҳур бобомиз ҳам бутун умр элни тинчлик ва осойишталикка чорлаган. Бугун халқларимиз бирдамлиги йўлида қилинаётган ишлар ҳам ана шу қадимий дўстлигимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган. 

Халқларимиз буюк аждодларини доимо ҳурмат қилиб келган, деди Нурсултон Назарбоев. Ўзбекистон заминида қозоқ халқининг ардоқли фарзанди Тўлабий дафн этилган. Тўлабий ўз даврининг таниқли шахсларидан бири бўлиб, қози сифатида танилган. "Жети Жарғи" қонунлар тўпламини тузишда муаллифлардан бири бўлган. Доимо элни бирликка бошлаган. Шавкат Миромоновичга қозоқ халқининг буюк фарзанди Тўлабий мақбарасини ободонлаштиришга қаратаётган катта эътибори учун миннатдорлик билдираман. Халқларимизни буюк аждодларимиз руҳи доимо қўлласин. 

Мавзуга оид