Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт коллежи ўқувчиси пичоқланди
Андижон тиббиёт коллежида жиноят содир этилди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча, 15 сентябрь куни тиббиёт коллежининг 307-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ш. мазкур муассасанинг 215-гуруҳ ўқувчиси А.Ш. билан жанжаллашиб қолади. А.Ш. ёрдамга ўз акаларини чақиради ва унинг уч нафар акаси коллежга келиб, 307-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ш.га пичоқ уриб, ўқувчига тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи вилоят шошилинч тиббий ёрдам бўлимига етказилгач, жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. Мазкур жиноят иши бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тез орада воқеа тафсилотлари бўйича батафсил маълумот берилади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025