Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда "Дунё озарбойжонларининг жилоси" китоби тақдимоти ўтказилди

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият марказида тадқиқотчи-журналист Фуад Ҳусайнзоданинг “Дунё озарбойжонларининг жилоси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусайн Гулиев, Озарбойжон диаспораси вакиллари, олимлар, маданият вакиллари ҳамда ОАВ иштирок этди.


Муаллиф Фуад Ҳусайнзода Озарбойжон диаспора журналистлари уюшмасининг раиси бўлиб, тақдимотда ўзи ҳам қатнашди ва китобнинг мазмуни билан таништирди.
Мазкур китоб Озарбойжон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган бўлиб, унда хорижда яшовчи озарбойжонликлар ҳақида ҳикоя қилинади. Жаҳоннинг беш қитъасида яшовчи ватандошлардан 173га яқин интервью чоп этилган.


Шунингдек, муаллиф Ўзбекистондаги таниқли озарбойжонликлар ҳақида ҳам маълумот берган.


Тадбир сўнгида иштирокчиларга муаллиф дастхати туширилган китоблар ҳадя қилинди.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:16 / 24.05.2025