Спорт | 21:22 / 16.09.2017
13439
1 дақиқада ўқилади

Видео: Шангҳай дербисида йирик ҳисоб қайд этилди, Одил Аҳмедов гол урди

Хитой суперлигасининг 25-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида Шангҳайнинг икки клуби ўзаро рўбарў келди.  
Учрашувда мезбон сифатида ҳаракат қилган «Шангҳай СИПГ» жамоаси Карлос Тевес етакчилигидаги ҳамшаҳарлари «Шенҳуа»ни аяб ўтирмади ва 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Аҳамиятли томони, Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳам учрашувда гол киритиб жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди.

Ушбу ғалабадан кейин «Шангҳай СИПГ» ҳисобидаги очколар сони 51тага етди ва жамоа «ГуангчжоуЭвергранд»дан 5 очко ортда қолган ҳолда уларни таъқиб этишда давом этмоқда. «Шангҳай Шенҳуа» эса 24 очко билан 12 ўринда қолмоқда.

Хитой суперлигаси, 25-тур

«Шангҳай СИПГ» — «Шангҳай Шенҳуа» 6:1 (0:0)
Голлар:
 Ҳалк (56, 75), Ву Ли (58, 64), Одил Аҳмедов (60), Ли Шенглонг (82) — Карлос Тевес (62).

Мавзуга оид