Спорт | 09:50 / 17.09.2017
54330
2 дақиқада ўқилади

Головкин ва Альварес жанги якунланди

16 сентябрь оқшомида (Тошкент вақти билан 17 сентябрь куни тонги) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган машҳур T-Mobile аренада профессионал бокс бўйича йилнинг муҳим жангларидан бири бўлиб ўтди. WBA, WBC, IBF ва IBO йўналишларида жаҳон чемпиони, шу вақтга қадар ҳеч бир жангида мағлуб бўлмаган қозоғистонлик Геннадий Головкин The Ring версияси бўйича вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчиси ҳисобланган мексикалик Сауль Канело Альваресга қарши рингга кўтарилди.

Ўртага WBC, WBA, IBF ва IBO камарлари тикилган ушбу жанг 12 раунд давом этди. Ҳакамлар қарорига кўра, жанг дуранг билан якунланди  — 118-110 (Альварес), 115-113 (Головкин) ва 114-114.

Натижада Головкин камарларни ўзида сақлаб қолди.

Фото: Reuters
Фото: AFP
© AFP 2017/ AL BELLO
© AFP 2017/ AL BELLO
Фото: AFP
Фото: Match.TV
Фото: @GGGBoxing

Альварес ўз фаолиятида шу вақтгача 51 жанг ўтказиб, 49 ғалаба (34 нокаут) бир дуранг ва бир мағлубият (Флойд Мейвезердан) қайд этган.

34 ёшли қозоғистонлик боксчи ҳисобида жами 37та ғалаба бор (улардан 33таси нокаут билан). У ҳамон енгилмас боксчи бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид