Спорт | 13:30 / 17.09.2017
13859
1 дақиқада ўқилади

Сауль Альварес: «Жангда мен ютгандим»

Фото: AFP

Сауль Альварес қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши кечган ва дуранг натижа билан тугаган жанги борасида фикр билдирди.

«Унинг кучли жиҳатини билишни истардим. Йўқ, у мени ҳеч бир жиҳати билан қойил қолдира олмади. Мен буни ҳисобга олган ҳолда, ўз тактикамни қўлладим. Саккиз раундда устунлик қилгандим. Мен охирги раундлар арафасида жангда ғалаба қилиб бўлганимни ҳис этгандим. Энди мен реванш олишни истайман. Агар одамлар бундай жангни исташса, мен тайёрман», – дея Альвареснинг сўзларини келтирган BoxingScene.

Ушбу жанг якунида реферилардан бири Головкинга ғалаба берди (115-113), иккинчиси – Альваресга (118-110), учинчи ҳакам эса кучлар тенг келганини маълум қилди (114-114).

Мавзуга оид