Спорт | 11:37 / 18.09.2017
22962
2 дақиқада ўқилади

Эмери Неймар ва Кавани можаросига муносабат билдирди

© AFP

«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери «Лион»га қарши учрашувда (2:0) ғалабадан сўнг ўйиннинг 79-дақиқасида содир бўлган воқеага ўз муносабатини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ўша дақиқа ҳакам «Лион» дарвозаси томон ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилаганди. Пенальтини Неймар тепмоқчи бўлган, аммо Эдинсон Кавани бунга йўл қўймасдан нуқтадан зарбани ўзи амалга ошириб хатога йўл қўйганди.

«Битта жамоа бир неча пенальти тепувчилар бўлиши лозим. Улардан бири — Кавани, бошқа бири — Неймар. Футболчилар ўйин вақтида ким тепишини ўзлари келишиб олиши керак.

Келгусида бу масалани жамоа ичида ҳал қилиб оламиз, аммо ўйлашимча, уларнинг иккиси ҳам «нуқта»дан яхши зарбалар бера олишади. Улар бу ишни навбати билан амалга оширишларини истаган бўлардим. Агар улар бу борада келиша олишмаса якуний қарорни мен чиқараман. Бу биз учун муаммо бўлишини истамайман», — деган Эмери.

Мавзуга оид