Спорт | 17:11 / 18.09.2017
16691
1 дақиқада ўқилади

«Реал» футболчиси — ирқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Даниэл Карвахал ирқчиликда айбланмоқда. Бу ҳақда Football Espana нашри Mundo Deportivo манбасига таяниб хабар тарқатган.

Манба берган хабарга кўра, ушбу вазият мадридликларнинг «Леванте»га қарши 3-тур учрашуви (1:1) вақтида содир бўлган. Учрашувнинг 66-дақиқасида Карвахал «Леванте» яримҳимоячиси Хефферсон Лермага нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилган, шундан сўнг футболчини маймун дея ҳақорат  қилган. Учрашув бош ҳаками Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес Карвахалнинг бу гапларини эшитмай қолган, лекин унга қўпол ўйини учун огоҳлантириш кўрсатган. Шундан кейин Лерма яна диққат-эътибор марказига тушган. 89-дақиқасида айнан унга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида Марсело қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

Ушбу вазият ҳакам қайдномасида ёзилмагани учун, Ла Лига мазкур вазият юзасидан ўз ихтиёрига махсус текширув ўтказмоқчи.

Мавзуга оид