Америкалик десантчи кўргазмали чиқиш вақтида "қовун туширди"
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг десантчилар жамоаси американча футбол бўйича унивеситетлараро ўйинга байроқларни етказиб беришнинг уддасидан чиқа олмади. Ўйин олдидан "денгиз мушуклари"дан бири юқоридан парашютда тушаётганда стадион трибунасига бориб урилган, деб хабар бермоқда ksl.com портали.
Воқеа Юта штатидаги Прово шаҳрида Бригам Янг ва Висконсин университетлари терма жамоалари учрашуви олдидан содир бўлган. Учрашувни ҳаво орқали байроқларни етказиш тантанали маросими билан очиш режалаштирилганди, бироқ десантчилардан бири қўниш траекториясини мўлжаллай олмай, трибуна четидаги тўсиққа бориб урилган. Қолган десантчилар эса рисоладагидек қўна олишган.
Ушбу ҳолат тасвирланган лавҳалардан белгиланган жойдан ўтиб кетган десантчи пуфлама чолғу асбоблари оркестри артистларини йиқитиб юборишига сал қолганини кўриш мумкин. Маълум қилинишича, томошабинлар десантчига парашют арқонлари орасидан чиқишига кўмаклашишган ва унга биринчи ёрдам кўрсатишган.
Ўйин шарҳловчиси десантчи жиддий жароҳат олмагани, томошабинларга ҳам ҳеч нарса қилмаганини эълон қилган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024