Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,7 млн. сўмлик қарз қайта ҳисобланиб, аслида 500 минг экани аниқланди
Ичимлик суви учун коммунал тўловларни тўлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Лекин тўлов миқдори хато ҳисобланган бўлса, уни тўлашни ҳеч ким хоҳламайди, албатта.
Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг хабар беришича, Тўрткўл тумани Тинчлик кўчаси 49-уйда яшовчи фуқаро Ҳ.Р.нинг хонадонига сув таъминоти корхонасидан 1.772.000 сўмлик қарз ҳақида огоҳлантириш хати келганда “наҳотки менинг қарзим шунчага етди”, дея ҳайрон қолди. У мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1-091 ишонч телефонларига мурожат қилди.
Унинг мазкур аризаси Тўрткўл тумани Истеъмолчилар жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Жараён давомида Ҳ.Р.нинг қарзи аслида 500.638 сўмни ташкил этиши аниқланди. Фуқаро қарзни тўлаб берган.
Мавзуга оид
14:22 / 17.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулк реализацияси жадаллаштирилади
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
14:08 / 13.11.2024
Тошкент вилоятида 3,3 триллион сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланган — Бош прокуратура
08:48 / 09.11.2024