Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев йўлларни кўкаламзорлаштиришга доир қарорни имзолади
2017 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур қарор автомобиль йўлларидаги қурилмаларнинг меъморий-бадиий сифатини тубдан ошириш, Республикамиз автомобиль йўллари бўйларидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини – йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси масалаларининг замонавий талабларига жавоб берган ҳолда, ягона тизимли ва комплекс асосда шакллантириш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинди.
Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасига айлантирилди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025